⚖️ Асосий мезон — шахсда ўзганинг мулкини эгаллаш қасди қачон пайдо бўлгани. 🔹 Агар пул ёки мол-мулкни олишдан олдинданоқ қайтармаслик қасди бўлган бўлса — қилмиш фирибгарлик сифатида баҳоланиши мумкин. 🔹 Агар бундай қасд мулк олингандан кейин пайдо бўлган бўлса — бу фирибгарлик ҳисобланмайди. 🔹 Қарз, тилхат ёки шартнома бўйича мажбуриятни бажармасликнинг ўзи фирибгарлик эмас. Агар олдиндан фирибгарлик қасди исботланмаса, низо фуқаролик ёки иқтисодий суд тартибида ҳал этилади. 📚 Манба: Олий суд Пленумининг 2023 йил 23 июндаги 17-сон қарори.