Жаримага рози эмасмисиз? қаерга шикоят қилишни биласизми?

⚠️ ЖАРИМАГА РОЗИ ЭМАСМИСИЗ? ҚАЕРГА ШИКОЯТ ҚИЛИШНИ БИЛАСИЗМИ? ЙҲХХ, ички ишлар органи ёки бошқа ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан сизга маъмурий жарима қўлланилди ва қарорни асоссиз деб ҳисоблаяпсизми? 📌 Бундай қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқингиз бор. Шикоятни: 🔹 юқори турувчи орган ёки мансабдор шахсга; ёки 🔹 жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига бериш мумкин. Шикоятни қарор қабул қилган орган орқали юбориш ёки бевосита тегишли судга тақдим этиш мумкин. ❗️ Энг кўп адашиладиган жойи шу: Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун солинган жарима устидан судга шикоят қилишда маъмурий судга эмас, балки жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига мурожаат қилинади. Кўпчилик айнан шу фарқни билмагани учун нотўғри судга мурожаат қилиб қўяди. 📲 Ушбу маълумотни сақлаб қўйинг ва яқинларингизга ҳам юборинг. Керак бўлиб қолиши мумкин. Ҳуқуқингизни билинг ва ундан фойдаланинг!