🗓 2026 йил 1 октябрдан давлат таълим ташкилотларининг махсус педагоглари учун амалий стажировкалар ташкил этила бошлайди. Стажировкалар махсус педагогларнинг касбий билим ва амалий кўникмаларини янада ривожлантириш, замонавий коррекцион ва инклюзив таълим усулларини амалиётда қўллаш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади. 📌 Шунингдек, 2027 йил 1 январдан махсус педагогларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш бўйича касбий сертификатлаш тизими ҳам жорий этилади. 📄 Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 818-сон қарори.