Қуйидаги ҳолатлар шикоят учун асос бўлиши мумкин: 🔹 қарорда давлат рақами, транспорт воситаси, Ф.И.Ш. ёки бошқа маълумотлар нотўғри кўрсатилган бўлса; 🔹 ҳуқуқбузарликни сиз содир этмаган бўлсангиз; 🔹 фото ёки видеодаги автомобиль сизники бўлмаса; 🔹 камера маълумоти воқеанинг ҳақиқий ҳолатига мос келмаса; 🔹 бир ҳуқуқбузарлик учун такроран жарима чиқарилган бўлса; 🔹 қарор чиқаришда процессуал талаблар бузилган бўлса; 🔹 иш материаллари айбни етарлича тасдиқламаса. ❗️ Муҳим: шикоятда фақат «мен рози эмасман» деб ёзишнинг ўзи етарли эмас. Қайси маълумот нотўғри эканини, нимага эътироз қилаётганингизни ва нега қарор бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши кераклигини аниқ кўрсатинг. 📎 Имкон қадар эътирозингизни тасдиқловчи фото, видео, ҳужжат ёки бошқа далилларни ҳам илова қилинг. ✅ Асосланган шикоят — ҳуқуқингизни ҳимоя қилишдаги энг муҳим қадамлардан бири.