Ижарадаги машина жарималари ва балларини ҳайдовчи (ижарага олувчи) номига ўтказиш бўйича ҚЎЛЛАНМА

Агар автомобиль ижара шартномаси асосида берилган бўлса-ю, радар ва камералар қайд этган жарима ҳамда жарима баллари машина эгаси номига келган бўлса, уларни ҳақиқий ҳуқуқбузар номига ўтказиш мумкин. 📌 Бу қонунийми? Ҳа, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 17-1-моддасига асосан, мулкдор автомобиль қоидабузарлик пайтида ўз эгалигида бўлмаганини (ижарада бўлганини) исботласа, жавобгарликдан озод этилади. 1️⃣ Аллақачон келган жарима ва балларни ўтказиш (Карор чиққандан бошлаб 60 кун ичида): 💻 Онлайн (Ягона портал орқали): my. gov. uz портали ёки ejarima. uz сайти орқали жарима устидан электрон шикоят аризаси юборинг. Аризага нотариал ёки солиқдан (E-ijara) рўйхатдан ўтган ижара шартномасини ва машинани топшириш-қабул қилиш далолатномасини юкланг. 🏢 Офлайн (ЙҲХБ маҳкамаси): Ҳудудий ЙҲХБнинг (ГАИ) Маъмурий амалиёт бўлимига ариза билан мурожаат қилинг ва ижара шартномаси нусхаларини тақдим этинг. ⚖️ Суд орқали: Агар ЙҲХБ ўтказиб беришни рад этса, маъмурий судга даъво аризаси киритилади ва суд қарори билан жарима ҳам, баллар ҳам ҳайдовчига ўтказилади. 2️⃣ Келгусидаги жарималар автомат ҳайдовчига бориши учун нима қилиш керак? Машинани ижарага беришингиз билан ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ижарага олувчи номига жарима борадиган тизимни ёқиб қўйинг: 1️⃣ my. gov. uz портали ёки SafeRoad мобил иловасига киринг. 2️⃣ "Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини ўтказиш ҳақида хабардор қилиш" хизматини танланг. 3️⃣ Ижарага олувчининг маълумотларини (ҳайдовчилик гувоҳномаси, ПФЛР) киритинг. 4️⃣ Давлат божи тўлангач, ижарага олувчи ўз телефони орқали розилик билдиради. Шундан сўнг, шартнома муддати тугагунча радар ва камералар қайд этган барча жарима ва баллар мулкдорга эмас, автомат тарзда ижарага олувчининг номига расмийлаштирилади. 📬 Яқинларга ҳам улашинг! 📲 Ҳуқуқий ва муҳим янгиликларни кузатиб боринг: