Шахматчилар ва уларнинг тренерлари учун пул мукофотлари оширилади

♟ ШАХМАТЧИЛАР ВА УЛАРНИНГ ТРЕНЕРЛАРИ УЧУН ПУЛ МУКОФОТЛАРИ ОШИРИЛАДИ Президентнинг **“Нуфузли халқаро шахмат мусобақалари ғолиблари ва совриндорлари ҳамда уларнинг тренерларини муносиб рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”**ги қарори қабул қилинди. 📄 ПҚ–346-сон, 21.09.2026 й. 🔰 Қарорга мувофиқ, нуфузли халқаро шахмат мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон шахматчилари ҳамда уларнинг тренерларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари миқдори оширилади. 🏆 Мазкур чора шахматчиларнинг халқаро майдондаги юқори натижаларини муносиб рағбатлантириш, профессионал шахматни янада ривожлантириш ва иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. ✅ Қарор билан шахматчилар ва уларнинг тренерларига бериладиган янги миқдордаги бир марталик пул мукофотлари ҳам тасдиқланган. 📌 Мукофотлар миқдори ҳақидаги батафсил маълумотни кейинги материалимизда тақдим этамиз.