Жарима устидан шикоят ёзмоқчимисиз? Унда мана буларни кўрсатиш муҳим!

Шикоятда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак: 🔹 шикоятни кўриб чиқадиган орган ёки суд номи; 🔹 фуқаронинг Ф.И.Ш. ва алоқа маълумотлари; 🔹 шикоят қилинаётган қарорнинг рақами ва санаси; 🔹 қарорни қайси орган чиқаргани; 🔹 қарорнинг қайси қисмига норози эканингиз; 🔹 норозиликнинг аниқ сабаблари; 🔹 ва энг муҳими — талабингиз аниқ ифодаланиши. 📌 Масалан: «2026 йил 15 сентябрдаги №___-сон қарорни бекор қилишингизни ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни тугатишингизни сўрайман». 📎 Шикоятга имкони борича далилларни ҳам илова қилинг: — қарор нусхаси; — фото ва видео материаллар; — транспорт воситасини бошқа шахс бошқарганини тасдиқловчи маълумотлар; — бошқа тасдиқловчи ҳужжат ва далиллар. ⚠️ Муҳим: фақат «қарорга норозиман» деб ёзиш билан чекланманг. Нимага норози эканингизни, буни қайси ҳолатлар ёки далиллар тасдиқлашини ва қарор бўйича қандай натижа сўраётганингизни аниқ ёзинг. ✅ Аниқ талаб + асос + далил = мазмунли шикоят.