Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг 2026 йил 22 сентябрдаги КСҚ-8-сон қарори билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 288-моддасидаги айрим қоидалар Конституцияга мувофиқ эмас деб топилди. ⚖️ Гап нимада? Мазкур нормага кўра, ҳуқуқбузарнинг шахсини ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлаш зарур бўлган ҳолларда шахс: — прокурорга 24 соат ичида ёзма маълум қилган ҳолда уч суткагача; — шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаса, прокурор санкцияси билан ўн суткагача маъмурий тартибда ушлаб турилиши мумкин эди. 🏛 Конституциявий суд ушбу тартиб Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27-моддаси учинчи қисмига мувофиқ эмас, деган хулосага келди. Конституциянинг ушбу нормасига кўра, шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас. Агар ушлаб туриш ёки озодликни бошқача тарзда чеклашнинг қонунийлиги ва асослилиги суд томонидан 48 соат ичида кўриб чиқилмаса, шахс дарҳол озод қилиниши керак. ❗️Шу тариқа, маъмурий ҳуқуқбузарлик доирасида шахсни суд қарорисиз 3 суткага, айрим ҳолларда эса 10 суткагача ушлаб туриш имконини берувчи қоида Конституция талабларига зид деб топилди. 🔗 Конституциявий суд қарори: https://lex.uz/docs/8508884