Тиббиёт таълимида янги ва қатъий мезонлар жорий этилмоқда

2027/2028 ўқув йилидан тиббиёт ва фармацевтика йўналишларига қабулда минимал чегара максимал баллнинг 60 фоизи этиб белгиланади. 2026/2027 ўқув йилидан эса шифокор мутахассисликларида ўтиш бали — 70 фоиз, ўрта тиббиёт ходимлари учун — 60 фоиз бўлади. Шунингдек, тиббий ҳамроҳлик бўйича янги таълим йўналишлари жорий этилиб, соҳага малакали кадрлар тайёрлаш тизими янада кучайтирилади. 📌 Сифатли тиббий таълим — аҳоли саломатлигининг энг муҳим кафолатларидан бири.