ЙҲХХ жаримасига норозимисиз? Онлайн шикоят қилиш мумкин!

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун чиқарилган жарима устидан my.gov.uz орқали электрон тарзда шикоят юбориш мумкин. ✅ Хизмат бепул ✅ Жисмоний ва юридик шахслар фойдаланиши мумкин ✅ Мурожаатни кўриб чиқиш муддати — 10 кун 📲 Қандай ишлайди? Портал орқали ариза юборилади, ваколатли орган маълумотларни текширади ва кўриб чиқиш натижасини электрон шаклда тақдим этади. ⚠️ Муҳим: шикоят юборишда нимага норози эканингизни аниқ кўрсатиш ва мавжуд далилларни илова қилиш мақсадга мувофиқ. 💻 Демак, ЙҲХХ жаримаси устидан шикоят қилиш учун идорага бориш шарт эмас — мурожаатни онлайн юбориш имкони ҳам мавжуд.