Маст шахсга рулни топшириш — жиддий жавобгарликка сабаб бўлади!

❗️Автомобиль ёки бошқа транспорт воситасини била туриб маст ҳолатдаги шахсга бошқариш учун беришнинг ўзи ҳам маъмурий жавобгарликка олиб келиши мумкин. Агар бундай ҳаракат оқибатида жабрланувчига ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилса, қилмиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. ⚖️ Жиноят кодексининг 261-моддасига кўра, бундай ҳолатда: — 2 йилдан 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш; — 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш; — ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин. 🔴 Агар бунинг оқибатида одам ўлими, ҳалокат ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиқса — 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган. 📌 Шунингдек, оқибат келиб чиқмаган ҳолатларда ҳам маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 140-моддаси бўйича жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. Рулни кимга бераётганингизга бефарқ бўлманг — бир қарор инсон ҳаётига таъсир қилиши мумкин.