Тошкент шаҳрида ушланган транспорт воситаларини жарима майдончасига олиб келиш, жойлаштириш, сақлаш ва олиб чиқиш жараёнлари «Жарима майдончаси» ахборот тизими орқали электрон тарзда амалга оширилади. Янги тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 сентябрдаги 508-сон қарори билан тасдиқланган. 🔳 Транспорт воситасини майдончадан олиб чиқиш учун рухсатнома электрон шаклда расмийлаштирилади ва QR-код билан тасдиқланади. 💳 Жарима майдончаси хизматлари ва ҳуқуқбузарлик учун тўловларни электрон шаклда амалга ошириш имконияти назарда тутилган. 📲 Бу орқали жарима майдончасига жойлаштирилган автомобиллар ҳисоби, сақлаш муддати, тўловлар ва автомобилни қайтариш жараёни электрон тарзда юритилади.