🚨 1 ОКТЯБРДАН ҚУРИЛИШ БОШЛАШДА ЯНГИ РАҚАМЛИ ТАЛАБ 2026 йил 1 октябрдан қурилишни бошлаш учун рухсатнома олиш тартибида муҳим янгилик кучга киради. 🏗 Энди Ягона идентификаторда идентификация рақами олинмасдан қурилишни бошлаш учун рухсатнома бериш тақиқланади. Янги тартибга кўра: 🔹 «Uy-joy» ягона рақамли урбанизация платформасида Истиқболли қурилиш ҳудудининг ягона идентификатори шакллантирилади; 🔹 Лойиҳанинг рақамли паспорти жорий этилади; 🔹 Капитал қурилиш объектининг рақамли паспорти шакллантирилади; 🔹 Ягона идентификатор «Шаффоф қурилиш» тизими билан интеграция қилинади; 🔹 давлат хизматларини кўрсатиш ҳамда қурилиш объектларини ҳисобга олишда Ягона идентификатордан фойдаланиш назарда тутилган. ❗️Демак, 2026 йил 1 октябрдан қурилишни бошлаш учун рухсатнома расмийлаштиришда идентификация рақами муҳим мажбурий шартга айланади. 📌 Ҳуқуқий асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 7 июлдаги ПҚ–252-сон «Урбанизация ва уй-жой қурилиши соҳасида ислоҳотларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, 4-банд. 📲 Қурилиш соҳасида ишлайдиган танишларингизга юбориб қўйинг — янги тартиб 1 октябрдан бошланади.